Fiat ва Ferrari собиқ раҳбари вафот этди
Fiat Chrysler Automobiles концерни собиқ раҳбари Сержо Маркионне 66 ёшида Цюрихдаги касалхонада вафот этди. Бу ҳақда чоршанба куни Reuters хабар берди.
«Афсуски, энг ёмон хавотирлар амалга ошди. Сержо Маркионне вафот этди», - дея FCA бошқаруви раиси Жон Элканнинг сўзларини келтиради агентлик.
Душанба куни Италия матбуоти Маркионненинг аҳволи «оғир, аммо барқарор» экани ҳақида хабар тарқатди. 66 ёшли топ-менежернинг соғлиғи нима сабабдан ёмонлашгани ошкор этилмаяпти. Фақатгина июнь ойи охирида Цюрих клиникасида елкасидан жарроҳлик амалиёти ўтказгани хабар берилган.
Аввалроқ, FCA Майк Мэнли янги бош ижрочи директор этиб тайинланганини эълон қилди, у Сержо Маркионненинг ўрнини эгаллади. Бундай қарор шанба кунги шошилинч йиғилишда, Маркионе соғлиғининг кескин ёмонлашиши фонида қабул қилинди.
Мавзуга оид
12:55 / 03.08.2024
Дунёга машҳур Ferrari – пойгачи ташкил этган компания қандай ривожланганди?
23:27 / 14.11.2023
Ноёб Ferrari аукционда 52 миллион долларга сотилди
12:34 / 06.12.2021
«Биз жиноятчига Lacetti’да етиб ололмаймиз» — Шерзодхон Қудратхўжа Ички ишларга Ferrari’лар олиб бериш кераклигини айтди
22:50 / 05.01.2021