Ўзбекистон | 12:30 / 25.07.2018
24667
1 дақиқада ўқилади
Навбаҳор тумани ҳокими ишдан олинган
Навоий вилояти Навбаҳор тумани ҳокими Бахтиёр Бобоназаров эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Дастлабки маълумотларга кўра, вилоят раҳбари Қобул Турсунов туман ҳокимининг соғлиғи тўғри келмагани сабабли ишдан бўшатишни сўраб ёзган аризасини қаноатлантирган.
Бироқ Kun.Uz’нинг туман ҳокимлигидаги манбасининг айтишича, туман ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари Ойбек Хаиров 13 июлда балиқчилик билан шуғулланмоқчи бўлган тадбиркорга ер ажратишга доир ҳоким қарори учун 6 минг АҚШ доллари миқдорида пора билан қўлга тушганидан сўнг, туман ҳокими ҳокимликда йиғилиш ўтказган ва ариза ёзишга мажбур бўлган.
Хабар тўлдирилмоқда.
Мавзуга оид
09:52 / 11.09.2024
Аёл кишининг суратларини интернетга қўйиб интим хизматлар таклиф қилган шахс ушланди
15:13 / 09.09.2024
Навоийда икки ўқувчининг умрига зомин бўлган ҳайдовчи 5 йилга қамалди
16:47 / 07.08.2024
Навоийда алимент тўлашдан қочиб юрган ота чойхонадан топилди
15:47 / 23.07.2024