Спорт | 19:00 / 25.07.2018
61963
1 дақиқада ўқилади
Спорт вазири ишдан кетди
Шоакрам Исроилов Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарлигини тарк этди. Бу ҳақда «Kun.uz» манбаси хабар бермоқда.
Айни вақтда унинг ўрнида биринчи ўринбосар Ойбек Қосимов вақтинчаликка вазирликни бошқармоқда.
Эслатиб ўтамиз, шу йил февралида Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов лавозимни тарк этиб, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг собиқ ректори, ЎФФнинг собиқ вице-президенти Шоакрам Исроилов унинг ўрнини эгаллаган, март ойи бошида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан қўмита негизида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташкил этилган, Исроилов вазирликнинг биринчи раҳбари бўлганди.
Мавзуга оид
19:05 / 20.01.2024
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги иккига ажратилди
20:04 / 22.05.2021
Спорт вазирлиги БЎСМ директорларини ёппасига ишдан бўшатмоқчи. Бу қонунга зид
17:20 / 22.01.2021
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги: Бухорода тўлиқ таъмирланган Олимпия захиралари коллежи очилди
20:35 / 05.01.2021