Фан-техника | 14:26 / 25.07.2018
13722
2 дақиқада ўқилади

Xiaomi «соф» Android’да ишлайдиган Mi A2 ва Mi A2 Lite смартфонларини намойиш қилди

Фото: Xiaomi 

Xiaomi компанияси Испанияда Android One тизимида ишлайдиган Mi A2 ва Mi A2 Lite смартфонлари тақдимотини ўтказди. 

Mi A2 20 ва 12 мегапикселли қўш камера ва 20 мегапикселли олд камера билан жиҳозланган, экрани 5,99 дюйм бўлиб, Gorilla Glass билан қопланган. Смартфон Qualcomm Snapdragon 660 процессорида ишлайди, қурилманинг қалинлиги 7,3 мм, тезкор хотираси 4 ёки 6 ГБни ташкил этади.

Фото: Xiaomi 

Mi A2 Lite 5,84 дюймли экрани билан фарқ қилади, унинг томонлар мутаносиблиги 19:9га  тенг. Смартфон 20 ва 5 мегапикселли қўш камера, 5 мегапикселли олд камерага эга, Qualcomm Snapdragon 625 процессори ўрнатилган, 3 ёки 4 ГБ тезкор хотирали бўлиб, аккумулятор сиғими 4000 мАсни ташкил этади.

Фото: Xiaomi 

Mi A2 Испания бозорига қуйидаги нархларда чиқади:

4 ГБ тезкор хотира + 32 ГБ қурилма хотираси - 249 евро, 4 ГБ + 64 ГБ - 279 евро, 6 ГБ + 128 ГБ - 349 евро.
Mi A2 нархлари қуйидагича бўлади: 3 ГБ + 32 ГБ - 179 евро, 4 ГБ + 64 ГБ - 229 евро.
Смартфонлар жаҳоннинг 40 мамлакати бозорига чиқиши кутилмоқда.

Мавзуга оид