Иқтисодиёт | 14:16 / 26.07.2018
21218
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон билан савдо ҳажми энг юқори мамлакатлар ўнталиги эълон қилинди 

Фото: Pixabay

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги 2018 йил биринчи ярмида Ўзбекистон билан савдо ҳажми энг юқори мамлакатлар ўнталигини эълон қилди.

Унда биринчи ўринни Россия эгаллади. Ушбу давлат билан савдо айланмаси 2 826 млн долларга, экспорт - 1 022 млн доллар, импорт - 1 813 млн долларга тенг бўлди. Бу мамлакатнинг умумий савдо айланмасидаги улуши - 16%.

Кейин Хитой бормоқда: савдо айланмаси - 2 811 млн доллар, экспорт - 1 304 млн доллар, импорт - 1 506 млн доллар. Умумий савдо айланмасидаги улуши - 15,9%.

Учинчи Қозоғистон: савдо айланмаси - 1 436 млн доллар, экспорт - 701, импорт - 735. Умумий савдо айланмасидаги улуши - 8,1%.

Кейинги поғоналардан Туркия, Корея, Афғонистон, Германия, АҚШ, Латвия ва Беларусь жой олди.

Маълумот учун, 2017 йил январь-июнь ойларида савдо айланмаси – 12,044 млн доллар, 2018 йил январь-июнь ойларида савдо айланмаси – 17685,3 млн долларга тенг бўлган. 2017 йил январь-май ойларида экспорт ҳажми – 5 945,8 млн доллар ва 2018 йил январь-май ойларида экспорт ҳажми – 7 793,4 млн долларни ташкил қилди.

 

Мавзуга оид