Иосиф Кобзон комага тушди. Унинг оиласи бу хабарни инкор этяпти
Россия Давлат думаси депутати ва эстрада қўшиқчиси Иосиф Кобзон комага тушди. Бу ҳақда РEН ТВ телеканали хабар бермоқда.
Таъкидланишича, шанбага ўтар тунда Кобзоннинг аҳволи кескин ёмонлашган.
27 июль куни қўшиқчи ўпкаларга қўшимча ҳаво юбориш ускунасига улаб қўйилгани хабар қилинди. Бундан олдин артист Москвадаги шифохоналаридан бирининг нейрохирургия бўлими жонлантириш бўлимига ўтказилди. Унинг аҳволи оғир, бироқ барқарор деб баҳоланаётганди.
Иосиф Кобзоннинг синглиси Гелена Кандель RT телеканали билан суҳбатда артист комада эканлиги ҳақидаги маълумотни инкор қилди.
Унинг сўзларига кўра, Кобзон хотини ва тиббиёт ҳамшираси билан қаҳва ичиб ўтирибди. «Унинг ва қариндошларимизнинг устидан қандай қилиб шундай мазах қилиш мумкин? Ҳозир барча қариндошларга қўнғироқ қилиб чиқдим, чунки улар бу хабардан шокка тушиб қолишди», - деди Кандель.
Шунингдек, Кобзоннинг синглиси артист режалаштирилган даволанишда эканини таъкидлади. «У касаллиги туфайли бу даволанишга муҳтож... Унда ўзининг шахсий маконига эга бўлиш ҳуқуқи бор. Сизлар унинг ижоди ҳақида ёзишингиз мумкин, лекин унинг соғлиғига аралашиш - бу қабул қилиб бўлмас нарса. Бу бирга қайғуриш эмас. Бу қотиллик. Агар у интернетдан фойдаланганда нима бўларди?» - дейди Кандель.
Мавзуга оид
20:26
Украина суди Алишер Усмоновнинг қарийб 50 миллион доллар активларини мусодара қилди
18:06
Тошкентдаги мактабда бошланиб вазирлар даражасига чиққан можаро – нималар бўлди?
12:00
Reuters: Россия Хитойда яширинча янги УУА моделини яратди
11:20