Жамият | 17:20 / 30.07.2018
17910
2 дақиқада ўқилади

Урганчдаги 3 минг сўмлик гуруч Миробод деҳқон бозорида 12000 сўм

Фото: Dreamstime

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси мамлакат бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг янги нарх-наволарини эълон қилди.

ЎзА’нинг ёзишича, шакарнинг бир килограмми бозорларда 5500-4500 сўмдан сотилмоқда. Энг қиммати – Янги шаҳар (Андижон), Жиззах шаҳар марказий деҳқон бозорларида бўлса, Қўйлиқ, Фарҳод деҳқон бозорлари (Тошкент) арзон нархлар қайд этилган.

Ўсимлик ёғининг бир килограмми 8-12 минг сўм. Арзони Нукус, Термиз шаҳар марказий деҳқон бозорларида бўлса, Жиззах ва пойтахтимиздаги Фарҳод деҳқон бозорларида қиммат нархлар кузатилган.

Биринчи навли ун 1500-4000 сўмгача сотилмоқда. Термиз шаҳар марказий деҳқон бозорида 1500, Янги шаҳар бозорида 3500, Чорсу деҳқон бозорида 4 минг сўм.

Макарон 1,500-6000 сўмгача. Жиззах ва Бухоро шаҳар марказий деҳқон бозорларида 6 минг сўм. Наманган шаҳри Сардоба деҳқон бозорида 2700 сўм, Янги шаҳар (Андижон) деҳқон бозорида 1,500 сўм.

Товуқ гўшти 8-19 минг сўм. Энг қиммати Янги шаҳар бозорида (Андижон), Миробод ва Юнусобод (Тошкент шаҳри) деҳқон бозорларида 19 минг сўм. Бухоро шаҳар марказий деҳқон бозорида 8 минг сўм. 

Тухум 200-650. Тошкент шаҳри бозорлари – Миробод деҳқон бозорида 650 сўм, Юнусободда 600 сўм. Қўйлиқда 200 сўм.

Гуруч 3 – 12 минг сўм. Урганч (Хоразм) ва Фарҳод (Тошкент) деҳқон бозорларида энг арзони – 3000 – 3300 сўмгача. Энг қимматлари Нукус шаҳар марказий бозори ва Миробод деҳқон бозорида – 12000 сўм. 

Картошка 700 – 3000 сўм. Термиз шаҳар ва “Сиёб” (Самарқанд) бозорларида энг арзони бўлса, Гулистон шаҳри марказий деҳқон бозори ва Фарҳод (Тошкент шаҳри) деҳқон бозорида қиммат нархлар қайд этилмоқда.

Пиёз 450-2000 сўм. Нукус шаҳар марказий деҳқон бозорида энг юқори нархда сотилаётган бўлса, Юнусобод ва Қўйлиқ (Тошкент шаҳри) деҳқон бозорларида арзон нархларда харидорларга етказиб берилмоқда.

Мавзуга оид