АҚШ украиналик уч хакернинг ҳибсга олинишига эришди
Украинанинг уч нафар фуқароси киберҳужумлар ва Fin7 хакерлик гуруҳига алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинди. Улар АҚШ сўровига кўра Европада қўлга олинган. Бу ҳақда Америка адлия вазирлиги сайтида хабар қилинди.
Улар 44 ёшли Дмитрий Федоров, 33 ёшли Федор Гладир ва 30 ёшли Андрей Копаков бўлиб, бири Польша, иккинчиси Германия, учинчиси Испанияда қўлга олинган. Гладира АҚШга топширилган.
Вазирликнинг билдиришича, Fin7 аъзолари 2015 йилдан буён АҚШдаги 100дан ортиқ муассасалар, асосан ресторан, меҳмонхона ва ўйин муассасалари компьютер тизимларини бузиб киришган. Улар мижозларнинг миллионлаб кредит ва дебет карталари рақамларини ўғирлашган ҳамда учинчи шахсларга сотишган. Бундан ташқари, хакерлар ҳужумидан Буюк Британия, Австралия ва Франциядаги муассасалар ҳам жабр кўрган.
Мавзуга оид
23:13 / 21.09.2024
Ҳаррис сайлов кампаниясида Трампдан уч баробар кўп маблағ тўплади — ОАВ
20:40 / 21.09.2024
Шимолий Кореяга қочиб ўтган америкалик аскар шармандаларча армиядан ҳайдалгани маълум бўлди
17:10 / 21.09.2024
АҚШда “полициячи” робот жиноятчини тутиб берди
16:27 / 21.09.2024