Ўзбекистон | 10:10 / 02.08.2018
16719
3 дақиқада ўқилади

Имтиҳонларнинг иккинчи куни. Яна 595 нафар абитуриент кечикди, 23 абитуриент шпаргалкалар билан ушланиб четлатилди

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов Фейсбукдаги саҳифасида тест синовларининг иккинчи куни бошлангани ҳақида маълумот берди.

Тест синовларининг иккинчи куни бошланди. Барча мутасадди рахбарлар ва маъсуллар ўзига юклатилган вазифаларни ўзига бириктирилган ҳудудларда бажармоқда.

Тест жараёнларини онлайн кузатиш учун қўйилган камера ва мониторлар ишламоқда. Тест синовлари UzdigitalTV ва маҳаллий телеканаллар орқали ҳамда test2018.uz Интернет сайтида онлайн кўринишда тўғридан-тўғри ёритилмоқда.

Фото: Facebook/Азиз Абдуҳакимов

Тест синовлари барча олий таълим муассасаларида бир вақтда, соат 8:00дан бошланди. Тест синовларида 17та олий таълим муассасаларининг 31та таълим йўналишида 29 минг 532 нафар абитуриент иштирок этмоқда.

Тезкор маълумотларга кўра 595 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади.

Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 23 нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилди.

Тест синовларини ўтказишга таълим муассасаларидан тест синовлари ўтказиш тартиб-қоидалари ва технологияси бўйича махсус тайёргарликдан ўтган 2 минг 444 нафар гуруҳ назоратчилари жалб этилди.

Фото: Facebook/Азиз Абдуҳакимов
Фото: Facebook/Азиз Абдуҳакимов

Тест синовлари ўтказиладиган 57та бинода ёнғин ва хавфсизлик чоралари кўрилди.

Абитуриентлар учун тест синовлари ўтказиладиган барча аудиторияларда ичимлик суви ташкил этилган.

Ҳар бир тест синовлари ўтадиган бинода тиббиёт ходимларининг навбатчилиги ташкил этилган.

Ички ишлар тизимидан 4 963 та шахсий таркиб ходимлари, 1206 та алоқа воситалари, 694 та металлодетекторлар, 289 та транспорт воситалари тест синовлари жараёни хавфсиз ўтишига жалб қилинган.

Фото: Facebook/Азиз Абдуҳакимов

Барча тест синовлари ўтадиган биноларда 1-сменада тест синовлари соат 11:00да якунланади. 2-смена 15.00да бошланади.

Шу куннинг ўзида тест синовлари натижалари Давлат фельдъегерлик хизмати томонидан махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда Давлат тест марказига қайтарилади.

Тест жараёнларига оид фикрлар, мулоҳазалар ва адолатсизликлар ҳақида факт ва далилларингиз бўлса, унда дарҳол Давлат тест марказининг +99895 1991914 рақамли Ишонч телефонига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Барча абитуриентларга тест синовларидан муваффақиятли ўтишида ОМАД ТИЛАЙМИЗ!

Мавзуга оид