Оқ уй Tesla Хитойда завод қурмоқчи эканлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг АҚШ компанияларига мурожаат қилди
Оқ уй Tesla компаниясининг Хитойда завод қуришни режалаштиргани ҳақидаги хабарларни изоҳламайди, аммо Америка компанияларини АҚШга инвестиция киритишга чақиради.
"Биз барча Америка компаниялар шу ерда инвестиция киритишларини истардик. Мен Tesla ҳақида гапиряпман, аммо барча компанияларни шу ерда, Америкада завод қуришга, шу ерда инвестиция киритишга чақирамиз", — деди АҚШ президентининг матбуот котиби Сара Сандерс.
У Хитойни яна бир бор ҳалол бўлмаган савдода айблади ва АҚШ компанияларини "бундай мамлакатлар билан носоғлом ҳамкорлик" қилмасликка чақирди.
Аввалроқ Блумберг агентлиги Американинг Tesla компанияси Хитойда завод қуриш учун беш миллиард доллар ажратишни режалаштираётганини маълум қилганди.
Июль ўрталарида ОАВ Tesla Шанхай ҳукумати билан бу шаҳарда йилига 500 мингтагача автомобиль ишлаб чиқарадиган завод қуриш бўйича келишув имзолаганини хабар қилди. Маълумотларга кўра, Tesla 2020 йилдан Шанхай яқинида Model 3 электромобилларини чиқариши кутилмоқда.
Мавзуга оид
23:56 / 04.10.2024
Tesla АҚШдаги энг ҳамёнбоп модели савдосини тўхтатди
11:15 / 02.10.2024
Флоридада “Ҳелен” тўфони сабаб сув босган гаражда Tesla автомобили ёниб кетди
23:19 / 10.09.2024
Европа Иттифоқи Tesla ва Хитойда ишлаб чиқарилган электомобиллар учун божларни камайтиради
21:51 / 05.09.2024