Ўзбекистон | 16:39 / 03.08.2018
9692
1 дақиқада ўқилади
АҚШда яшовчи шахс «Самарқанд бурғу асбоби»нинг 35 фоиз акцияси эгасига айланди
АҚШда яшовчи шахс «Самарқанд бурғу асбоби» АЖнинг 35 фоиз акциялари эгасига айланди. Бундан «Тошкент» фонд биржаси маълумотлари дарак беряпти.
Эълон қилинган маълумотларга кўра, Binyaminov Albert компаниянинг 107 634 дона акцияси эгасига айланди ва шу тариқа компаниянинг аффиляцияланган шахслари рўйхатига кирди. Келишув январь ойида ёпилган.
Сўнгги эълон қилинган жиддий фактда компаниянинг кўрсатишича, Binyaminov Albert тўққизинчи шахсга айланди, у яқин қариндошлари билан бирга жамиятнинг 20 ва ундан кўп фоизига эгалик қилади.