Спорт | 20:55 / 03.08.2018
5534
1 дақиқада ўқилади

Мората «Челси»даги рақамини ўзгартирди - нега?

«Челси» ҳужумчиси Альваро Мората футболкасидаги рақамини ўзгартирди.

Янги мавсумдан бошлаб, ҳужумчи 29-рақам остида тўп тепади.

Гап шундаки, рақамининг ўзгариши унинг ҳаётидаги қувончли воқеа билан боғлиқ. 29 июль куни испанияликнинг турмуш ўртоғи Алессандро ва Леонардо исмли эгизакларни дунёга келтирган эди.

Эслатиб ўтамиз, Мората аввалги мавсумда 9-рақамда ўйнаган эди.

Мавзуга оид