Жаҳон | 11:22 / 03.08.2018
24724
2 дақиқада ўқилади

Сармоясиз зўр бизнес нима?

Айнан мана шу саволга www.quora.com сайти фойдаланувчилари ҳаётий мисоллар билан оригинал жавоблар беришган. Улар орасида George Tam исмли фойдаланувчи берган жавоб ўзига хослиги билан ажралиб туради:

“Агар сиз одамлар томонидан одатда ташлаб юбориладиган нарсани бирор фойдали ва қийматга эга буюмга айлантира олсангиз, кўп пул ишлайсиз. Jake McKeon ҳам айнан шуни амалга оширди. У Индонезиянинг Бали шаҳрида дам олаётганида устига расм чизилган кокос ёнғоғи сотилаётганини кўрди. Ҳар йили миллиардлаб кокос ёнғоқлари етиштирилади, ёнғоқ пўстлоғининг 99 фоизи ташлаб ёки ёқиб юборилади. Шунинг учун унга ёнғоқлар устки қисмини силлиқлаб, идишларга айлантириш фикри келди. Унинг шахсий 500 АҚШ доллар маблағи эвазига бошлаган иши миллион долларлик бизнесга айланиб кетди. У ёнғоқ пўстлоқларининг ҳар бирини бепул олди ва 100 минг донадан ортиқ кокос ёнғоғи пўстлоғининг ҳар бир донасини 12,95 АҚШ долларидан сотди. У ҳатто Шарк Танк Shark Tank (Australia) телевизион шоусида ҳам иштирок этди ҳамда инвестиция сифатида 300 минг АҚШ долларига ҳам эга бўлди. Мана бунга нима дейсиз?”.

Фото: quora.com
Фото: quora.com
Фото: quora.com

Нима ҳам дердик, ишбилармонлик қобилиятига эга одам қаловини топиб, қорни ёндира олишига яна бир бор гувоҳ бўлдик. Қойил!

Мавзуга оид