Спорт | 10:09 / 03.08.2018
21388
1 дақиқада ўқилади

Видео: Ҳакам ўйин вақтида футболчининг ҳаётини сақлаб қолди

Фото: Видеодан кадр

Ҳакам Марцин Лиана «Олимпия Эльблонг» ва «Бленкитни Старгард-Шчециньски» жамоалари ўртасидаги Польша учинчи дивизиони ўйини вақтида футболчининг ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда «Советский спорт» хабар бермоқда.

Учрашув давомида «Бленкитни» футболчиси Михал Цувински рақибидан орқа томондан зарба қабул қилиб олди ва тўпга йиқилиб тушиб, нафас олиши қийинлашган.

Жабрланувчининг ёнига зудлик билан Лиана чопиб келиб, футболчига тез ёрдам кўрсатди. Натижада, тиббий ёрдамдан сўнг, Цувински учрашувни давом эттира олди.

Рўй берган воқеа видеоси YouTube’да эълон қилинди.

Мавзуга оид