Жаҳон | 10:07 / 06.08.2018
18426
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг бой одамни дидсизликда айблашди

The Outline нашри муаллифи New York Times’нинг мақоласи ҳақида Twitter’да истеҳзо билан изоҳ қолдирди. Мақолада сайёрадаги энг бой одам Жефф Безос модани белгиловчи сифатида тилга олинади. Унинг ҳамкасблари буни рад этиш учун қатор фотосуратларни эълон қилишди, улар тарихдаги энг бой тадбиркор модадан анча йироқ эканини исботлайди.

«Мен New York Times’нинг модани белгиловчи Жефф Безос ҳақидаги мақоласини ўқиётган пайтим», - дея аниқлик киритди қиз. У «Алекса» овозли ёрдамчига берилган саволнинг скриншотини ҳам қўшиб қўйди.

Журналистни Mashable’даги ҳамкасблари қўллаб-қувватлашди, улар нашр саҳифаларида Безос омма олдида кўриниш берган ёки ижтимоий тармоқларда жойлаштирган фотосуратларидаги энг дидсиз образларни ёдга олишган. Хусусан, Mashable муаллифнинг эслатишича, Безос бир сафар аудитория олдида овга мўлжалланган  кулранг шорти ва трекинг поябзалда чиқиш қилган. «Бу ажойиб поябзалларни яширинг», - дея маслаҳат берди журналист.

Бундан ташқари, у Безосга «шубҳали» кийимдаги фотосуратлари ҳақида эслатган, масалан, флисли кофтани.

Фото: Instagram/jeffbezos

Ёки таъмирлаш ишлари учун мос тушиши мумкин бўлган футболкани.

Фото: Instagram/jeffbezos

Муаллифнинг хулосасига кўра, Безос модани белгиловчи шахс мақомидан анча узоқда. Унинг сўзларига кўра, New York Times ходимларининг ўзи ҳам бунга шубҳа билан қарайди.

Мавзуга оид