Лаосда сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони ўттиз бир кишига етди
Лаос жанубидаги тоғли Аттапи вилоятида қурилаётган ГЭС тўғонининг ёрилиб кетиши оқибатида содир бўлган сув тошқинлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 31 кишига етди, деб хабар берди Laо Star TV канали.
"Қутқарувчилар ҳалокат ҳудудида яна бир нечта жасадларни топишди. Бугунги кунга келиб ҳалок бўлганларнинг тасдиқланган сони 31 кишини ташкил этади, 130 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда", — деди Аттапи вилояти губернаторининг ўринбосари Унла Сайнясит.
Аввалроқ Лаос ҳукумати 26 киши ҳалок бўлгани ва 131 киши бедарак йўқолганини маълум қилганди.
Хабар қилинишича, тўғон аҳолини эвакуация қилиш авжига чиққан паллада ёрилиб кетган. Эвакуация ишлари ҳалокатдан бир неча соат олдин, қурилаётган ГЭС маъмурияти бир неча кунлик тинимсиз ёмғирлардан сўнг тўғонда ёриқлар пайдо бўлгани ҳақида хабар қилганидан кейин бошланган.
Мавзуга оид
21:43 / 19.09.2024
Дунай дарёси суви критик даражага кўтарилиб, Венгрия парламенти биносига қадар етиб борди
01:06 / 18.09.2024
Мянмада сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлди
20:48 / 17.09.2024
Марказий Европадаги сув тошқинлари: қурбонлар сони ортмоқда, Полшада фавқулодда ҳолат эълон қилинди
22:44 / 13.09.2024