Спорт | 16:02 / 07.08.2018
13917
2 дақиқада ўқилади

Фото: Ўзбекистон терма жамоасининг Жакарта-2018 учун эпикировкалари намойиш этилди

Бугун Миллий олимпия қўмитасида Индонезия мезбонлик қиладиган ёзги Осиё ўйинларига йўл олаётган Ўзбекистон вакилларини кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзбекистон терма жамоаси спортчиларининг Индонезиядаги спорт баҳсларида фойдаланадиган янги эпикировкалар тақдимоти ўтказилди.

Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Жасур Матчановнинг маълум қилишича, эпикировкалар борасида Хитой компанияси билан тегишли битим имзоланган.

«Ўзбекистон терма жамоасининг либоси ва реклама масаласида биз билан ҳамкорлик қилишни истаган бир қанча давлатлар компаниялари мурожаат билан чиқишди. Таклифлар ҳозиргача ҳам келишда давом этмоқда. Терма жамоамиз мусобақада Хитой компаниясининг «PRES-JOG» бренди остидаги либосларидан фойдаланади», - деди Жасур Матчанов.

«Биз алоҳида эътибор қаратган жиҳат шу бўлдики, ушбу эпикировка Индонезиянинг юқори намлик ва ёмғирли иқлимига мослаб ишлаб чиқарилган», - дея қўшимча қилди қўмита расмийси.

Эслатиб ўтамиз, XVIII ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини 30 спорт тури бўйича жами 232 нафар спортчи ҳимоя қилади.

Мавзуга оид