Жаҳон | 19:21 / 09.08.2018
15375
2 дақиқада ўқилади

Исроилда тимсоҳлар туфайли халқаро низо келиб чиқишидан хавотирга тушишмоқда 

Фото: AP

Исроил ҳукумати тимсоҳлар қочиб кетиши эҳтимоли туфайли халқаро низо келиб чиқишидан хавотирланмоқда. Бу ҳақда Sky News хабар берди.

Тимсоҳлар Исроил ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳили – Фаластиннинг бир қисмини ажратиб турадиган Иордан дарёсига  бундан 20 йил аввал келтирилганди. Улар бу ҳудудга сайёҳларни жалб қилиши режалаштирилганди, аммо исроилликлар ва фаластинликлар низоси сабабли бу режа амалга ошмади.

Телеканалнинг хабар беришича, тимсоҳлар ҳали ҳам ёпиқ фермада яшаб кўпайиб келмоқда. Ҳудудда тез орада минглаб тимсоҳлар пайдо бўлиши хавфи мавжуд.

«Агарда тимсоҳлар фермадан қочиб дарёга тушиб кетишса нима бўлишини ўйлашни истамайман – бу халқаро низога сабаб бўлади», — деди Иордан дарёси водийси ҳудудий кенгаши раиси Давид Элхаяни.

Ҳозирда фермада тисоҳларни боқиш билан бир нафар ходим шуғулланади, аммо у кўплаб тимсоҳларни назорат қилиш имкониятига эга эмас. Сўнгги бор 70та тимсоҳ қочиб кетганида уларни тутиш учун уч кун вақт кетганди.

Мавзуга оид