Шарлотсвиллда тартибсизликлар юз берганидан бир йил ўтиб яна фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди
АҚШда Виржиния штати ҳукумати 10-12 август кунлари Шарлотсвиллда фавқулодда ҳолат эълон қилди, бу оммавий тартибсизликлар юз берганига бир йил тўлиши муносабати билан қилинди.
Бу ҳақда губернатор Ральф Нортэмнинг баёнотида айтилади.
«Эълон қилинган фавқулодда ҳолат режими ҳукумат тузилмаларига Виржиния аҳолисига зарур ёрдам кўрсатишни таъминлаш мақсадида оддий амалиётлардан ташқари ишлашга имкон берадиган маъмурий восита», - дейилади баёнотда.
АҚШнинг Шарлотсвилл штатида 2017 йил юз берган норозилик намойишлари давомидаги тўқнашувлар натижасида бир киши ҳалок бўлди, 35 инсон жароҳат олди.
Бир киши норозилик намойиши иштирокчилари устига автомобиль ҳайдаб борилиши оқибатида ҳалок бўлди. Ҳайдовчи қўлга олинган.
Тўқнашувлар миллатчилар гуруҳи ва уларнинг рақиблари ўртасида содир бўлди.
Мавзуга оид
22:03 / 22.09.2024
Трамп дебат ўтказиш ҳақидаги Ҳаррис таклифини рад этди
23:13 / 21.09.2024
Ҳаррис сайлов кампаниясида Трампдан уч баробар кўп маблағ тўплади — ОАВ
20:40 / 21.09.2024
Шимолий Кореяга қочиб ўтган америкалик аскар шармандаларча армиядан ҳайдалгани маълум бўлди
17:10 / 21.09.2024