Фан-техника | 15:12 / 12.08.2018
7090
1 дақиқада ўқилади

Паспорт ўрнига смартфон: Apple янги патентга ариза берди

Фото: HybridTechCar

АҚШда Apple компаниясининг янги патент аризаси рўйхатдан ўтказилди. IT-гиганти iPhone орқали шахс идентификацияси технологиясини яратишни режалаштирмоқда. Тахминларга кўра, мазкур инновация муайян вақтдан сўнг паспорт ўрнига смартфондан фойдаланиш имконини беради. 

Қурилма эгасининг идентификацион маълумотлари махсус ёпиқ "омбор"да сақланади. Унинг носанкцион киришдан ҳимояси бармоқ изи ва юздан таний олувчи биометрик верификация технологиялари орқали таъминланади. 

"Электрон паспорт" ваколатли орган сўровномасига кўра "омбор"дан олиниб, радиочастотали идентификация технологияси (масалан, NFC) ёрдамида қабул қилувчига узатилади. 

Apple Insider маълумотларига кўра, патентланган концепция энг кенг кўламда қўлланиши мумкин. Масалан, хусусий компаниялар - ходимлар учун ўтиш тизимларида, давлат эса - аэропорт ёки божхонадаги паспорт назоратида.

Мавзуга оид