АҚШ сенатори: Москва энди ўзини яхшироқ тутиши керак
Америкалик сенатор Линдси Грэмнинг маълум қилишича, Москва АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатларни яхшилаш учун «ўз хатти-ҳаракатларини ўзгартириши» керак. Бу ҳақда Fox News хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, Россия Америка Қўшма Штатлари билан муносабатларни нормаллаштириш учун «ўзини яхшироқ тутиши» керак.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, АҚШ президенти Дональд Трампга Россияга санкциялар тарзида «зарба бергани» учун миннатдордир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия АҚШ санкцияларига жавоб қайтаришга тайёрланаётгани хабар берилганди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг Сербияга ташрифи чоғида маълум қилишича, Америка Қўшма Штатлари Россияга қарши янги санкцияларни «ривожланиш учун ресурслар» йўқолгани сабабли жорий қилмоқда.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024