Иқтисодиёт | 14:47 / 13.08.2018
57359
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда доллар курси яна ўсди

Фото: iStock

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 14 августдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 7,15 сўмга қимматлашган ва 1 доллар 7790 сўм 20 тийинга тенг бўлиб турибди. 

Россия рубли курси 7,89 сўмга тушган ва 1 рубл 115,07 сўмга тенг.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Ўзбекистон биржасида доллар ҳафтани ўсиш, евро пасайиш билан якунлаганди.

Мавзуга оид