Жаҳон | 22:40 / 14.08.2018
14457
2 дақиқада ўқилади

Лукашенко истеъфога чиқарилган вазирни заводда ишлашга жўнатди

Фото: Сергей Гунеев / РИА Новости

Белоруссия президенти Александр Лукашенко Витебск вилоятининг Оршанск туманига ташрифи давомида ҳукумат ишини танқид қилиб, бир нечта вазирни ишдан бўшатди ва бирини заводга ишга жўнатди. Бу ҳақда БЕЛТА агентлиги хабар бермоқда.

«Топширилган ишга масъулиятсиз муносабатда бўлгани учун Николай Шерстневга қатъий ҳайфсан берилсин. Виталий Вовк, Анатолий Черний зудлик билан истеъфога чиқарилсин. Олег Двигалев ва Станислав Зась — хизмат вазифасига мутлақо нолойиқ. Ишларни кузгача тўғрилашмаса, ҳар бир корхона бўйича ахборот беришмаса, кетадиган жойига кетади. Қолган масъулларни шунчаки огоҳлантираман», — деди Лукашенко.

Николай Шерстнев —Витебск вилояти губернатори. Виталий Вовк саноат  вазири. Анатолий Черний архитектура ва қурилиш вазирлигига раҳбарлик қилади. Олег Двигалев давлат ҳарбий-саноат қўмитаси раиси. Станислав Зась мамлакат хавфсизлик кенгашини бошқаради.

Айниқса саноат вазири Лукашенконинг кескин норозилигига сабаб ўлди ва вазир Оршанск асбобсозлик заводига ишга жўнатилди. 

«Агар бу ерда берган топшириқларим бажарилмасин-чи. Вовкни шу ерга ишга жўнатинг — бутун саноатни олдинга тортсин. Қандай лавозимда ишлашини кеча Шерстневга айтганман: белгилаб беришсин», — дея огоҳлантирди президент амалдорларни.

Мавзуга оид