Жаҳон | 09:12 / 14.08.2018
13027
1 дақиқада ўқилади

Наркокурьер қиз ўз ошқозонида кокаин олиб кетаётгани сабабли самолёт фавқулодда қўнди

Фото: Emilio Morenatti / AP

Италияга Доминикан Республикасидан парвоз қилган йўловчи самолёти Испаниянинг Сантьяго-де-Компостела шаҳрида фавқулодда қўнди. Тўхташга лайнердаги 23 ёшли йўловчининг соғлиғи кескин ёмонлашгани сабаб бўлди. Бу ҳақда Efe агентлиги маълум қилди.

Агентлик маълумотларига кўра, қиз ўз ошқозонида чегарадан кокаин ўрамларини олиб ўтишни режалаштирган, аммо ўрамлар парвоз пайтида ёрилиб кетган. Ҳаммаси бўлиб, йўловчи бир килограммга яқин кокаин олиб кетаётган бўлган. Унинг ошқозонида ҳар бирида 15 граммдан гиёҳвандлик моддаси бўлган 56та ўрам топилди.

Наркокурьер қиз шифохонага олиб борилди, у ерда шифокорлар уни жарроҳлик амалиётидан ўтказишди. Энди қиз полиция томонидан сўроқ қилинмоқда. Уни Европага тақиқланган моддаларни ноқонуний равишда олиб киришга уриниш учун суд қилишлари мумкин.

Қизни касалхонага ётқизилганидан сўнг, Испаниянинг Сантьяго-де-Компостела шаҳрига қўнган Blue Panorama авиакомпаниясининг лайнери Миланга учиб кетди.

Мавзуга оид