Жаҳон | 07:49 / 20.08.2018
10928
2 дақиқада ўқилади

ОАВ Трамп ва Никсон ўртасидаги кутилмаган ўхшашликни топди

АҚШ президенти Дональд Трампда, худди давлатнинг 37-раҳбари Ричард Никсонда бўлгани каби, босим остида бўлган сиёсий душманларнинг рўйхати бор. Бу ҳақда The Washington Post ёзмоқда.

Дональд Трамп ва Ричард Никсон
Фото: AP 

Никсонда президентнинг ҳаракатларидан норози бўлган сиёсатчилар, ишбилармонлар ва журналистларни ўз ичига қамраб олган 20та «сиёсий душман»дан иборат рўйхат бўлган. Унинг маслаҳатчиси Жон Дин ҳам уларга босим ўтказиш учун тегишли чора-тадбирлар рўйхатини тузган.

Нашрнинг қайд этишича, Марказий разведка бошқармаси собиқ бошлиғи Жон Бреннандан махфий ҳужжатларга кириш ҳуқуқини олиб қўйиш ҳам «Трампнинг душманлари рўйхати» мавжудлигидан далолат беради. Таъкидланишича, АҚШ президенти маъмурияти махсус хизматларнинг яна тўққиз зобитига қарши чоралар кўришни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ МРБнинг 6 нафар собиқ раҳбари Трампга қарши чиққанди.

АҚШ хавфсизлик хизматининг собиқ ходимлари ва Марказий разведка бошқармаси (МРБ)нинг олти нафар собиқ директори Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп танқид остига олинган қўшма хатни имзолади.

Мавзуга оид