Ўз дўстини деярли 53 млн сўмга «ухлатган» шахс ушланди
Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, шу туманда яшовчи Н.Қ. 17 июль куни ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил апрель ойида Гулзор маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган, И.Б. унга АҚШда яшовчи инвестиция киритувчи танишлари борлигини айтиб, улар орқали текстиль фабрикаси ва мевани қуритиш ҳамда қайта ишлаб чиқариш корхонасини очиб, биргаликда фаолият юритишликни таклиф қилиб, алдаш йўли билан ундан 52.900.000 сўм пулларини олиб, шу кунгача берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан И.Б. ушланган.
Мавзуга оид
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
08:15 / 13.11.2024
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024