Спорт | 16:30 / 20.08.2018
14170
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон яна 2та медаль олди

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Ўзбекистон таэквондо жамоасининг -58 кг вазн тоифаси вакили Ниёз Пўлатов Осиё ўйинлари финалида мағлуб бўлди.

Пўлатов олтин медаль учун баҳсда жанубий кореялик Ким Тайхунга қарши чиқди ва 6:24 ҳисобида (1:2, 1:9, 4:13) имкониятни бой бериб қўйди.

Энди у кумуш медаль билан кифояланадиган бўлди.

-67 кг вазн тоифасида иштирок этувчи Нигора Турсунқулова эса ярим финалда ютқазиб, бронза медаль билан тақдирланадиган бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисоби яна иккита медаль билан бойиди. Айни вақтда Ўзбекистон умумий рейтингда 6та медаль (1-2-3) билан еттинчи ўринда жойлашган.

21 август куни таэквондо бўйича баҳсларда Дмитрий Шокин, Чарос Қаюмова ва Светлана Осипова каби спортчилар медаллар учун даянга чиқади.

Мавзуга оид