Ўзбекистон | 22:59 / 21.08.2018
6141
2 дақиқада ўқилади

Франкфурт-Урганч-Тошкент-Франкфурт йўналишидаги рейслар ташкил қилиниши кутилмоқда

Фото: uzbektourism.uz

Европадан келаётган сайёҳлар сонини ошириш мақсадида Франкфурт-Урганч-Тошкент-Франкфурт комбинацияли рейсларни ташкиллаштириш режалаштирилмоқда. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди

Қўмита раисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Қосимхўжаев Германиянинг етакчи Globalis Erlebnisreisen туристик компанияси раҳбари Хартмут Пил билан учрашди. Учрашувда шунингдек "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси тижорий директори ўринбосари Ш.Ёдгоров ҳам иштирок этди.

Томонлар Европадан келувчи туристик оқимнинг сезиларли даражада кўпайишига олиб келувчи бир неча масалаларни муҳокама қилишди. Хусусан, сайёҳлар сонини ошириш мақсадида Франкфурт-Урганч-Тошкент-Франкфурт комбинацияли рейсларни ташкиллаштириш масаласи кўриб чиқилди. Режага кўра, дастлаб Ўзбекистонга ҳар бири 100 кишидан иборат 16 гуруҳни жўнатиш кўзда тутилмоқда. Ҳамкорликнинг кейинги босиқичи - Германия шаҳарларидан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри чартер рейсларнинг очилиши бўлиши мумкин. 

Германия билан ҳамкорлик доирасида биргина Globalis Erlebnisreisen компанияси орқали Европадан Ўзбекистонга келувчи сайёҳларнинг умумий сони 3 мингдан ошиши қайд этилмоқда. 

Мавзуга оид