Ўзбекистон | 08:54 / 21.08.2018
18849
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон жомеъ масжидларида Қурбон ҳайити намози ўқилди

21 август, сешанба тонгида мамлакатимиздаги 2000га яқин жомеъ масжидларида Қурбон ҳайити намози ўқилди. 

Дастлабки маълумотларга кўра, уларда 15 миллиондан ортиқ юртдошларимиз саодатли кун ибодатини адо этди, деб ёзмоқда ЎзА. 

Пойтахтимиздаги Ҳазрати Имом жомеъ масжиди ҳам эрта тонгдан юртдошларимиз билан гавжум бўлди. 

Қурбон ҳайити маърузасида инсонларга меҳр кўрсатиш, уларнинг ўй-ташвишларини ўрганиб, яхшилик қилиш ғоят савобли тадбирлиги, шу маънода халқимиз саодатли турмуши йўлида амалга оширилаётган эзгу ишлар, уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшаши йўлидаги саъй-ҳаракатлар ғоят қадрли экани айтилди. 

Мавзуга оид