Жамият | 11:39 / 22.08.2018
21183
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда «Кобальт» автокранга урилди, 3 киши ҳалок бўлди

Иллюстратив фото/Vse42.ru

Хоразм вилоятининг Хазорасп туманида 21 август куни Жиззах вилояти Дўстлик туманида яшовчи Қ.Р. ўзининг бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашинасини “Ғузор-Бухоро-Нукус-Қўнғирот-Бейнеу” йўлининг 481-км.да ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган фуқаро И.М. бошқарувидаги “МАЗ-5334” русумли автокраннинг орқа қисмига урилиб, тўқнашув содир этган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Натижада “Кобальт” автомашинаси йўловчилари, ҳайдовчининг онаси Н.Р. ва унинг аёл қариндоши Г.Д. жароҳат олиб воқеа жойида ҳалок бўлган, шунингдек қолган йўловчилар У.Қ. ва М.К. исмли аёллар турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, 22 август куни соат 00:30ларда йўловчилардан бири У.Қ. касалхонада вафот этган.

Мавзуга оид