Жаҳон | 18:40 / 23.08.2018
7769
2 дақиқада ўқилади

Марказий Осиё давлатлари Туркманистонда экология ва сувдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилишди

Оролни қутқариш Халқаро жамғармасининг саммити (24 август) олдидан Туркманбоши шаҳрида Марказий Осиё давлатларининг экологияни муҳофаза қилувчи ташкилотлари билан йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақида бугун Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот берди.

Барқарор ривожланиш бўйича давлатлараро комиссияси доирасида турли экологик муаммолар муҳокама қилинди. Қатнашувчилар минтақавий ҳамкорликнинг институционал, ҳуқуқий базаси ва атроф-муҳитни ҳимоя қилишни кучайтириш масалаларини кўриб чиқишди. 

Шунигдек, “Аваза” туристик зонасида Халқаро координацион сув хўжалиги комиссиянинг (ХКСХК) 74-мажлиси бўлиб ўтди. 

Марказий Осиё сув хўжалиги бошқармалари раҳбарлари – ХКСХК аъзолари бу йилда Сирдарё ва Амударё ҳавзалари бўйлаб сув омборлари каскадлари чегараларини ва иш режимларини жорий этиш, Орол денгизи бўйида яшовчи аҳолига ёрдам бериш дастурини тайёрлашни муҳокама қилишди.
 
Ушбу дастурнинг мақсадлари сув бўйида истиқомат қиладиган аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, Марказий Осиё давлатларининг иқтисодий ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш, сув ресурсларидан рационал фойдаланиш ва иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича ҳамкорликни кучайтиришдир. 

Анжуман доирасида Марказий Осиёнинг минтақавий экологик марказининг “Smart Waters Project” лойиҳасини амалга ошириш бўйича тақдимот намойиш этилди.

Мавзуга оид