Google “ўзи ўчириб юборилувчи” электрон мактуб функциясини жорий қилди
Google почтасида барча фойдаланувчилар учун “ўзи ўчириб юборилувчи” электрон мактубни жўнатиш функцияси амал қила бошлади. Бу ҳақда компания маълум қилди.
Энди Gmail почта хизмати фойдаланувчилари электрон мактубни жўнатишда у Google серверлари ва мактубни олувчининг почта қутисидан автоматик тарзда ўчириладиган санани кўрсата олишади. Сана бир кундан беш кунгача қилиб ўрнатилиши мумкин.
Бундан ташқари, бундай мактубларни бошқаларга жўнатиш, босмадан чиқариш ёки ундаги матнни кўчириб олиш имкони йўқ.
Бундан ташқари, Gmail мобил қурилмаларда жўнатилган мактубларни таҳрир қилиш имконини йўлга қўйди. Унга кўра, фойдаланувчилар жўнатилган мактублардаги хатоларни тўғрилашлари ёки умуман мактубни ўчириб ташлашлари мумкин.
Мавзуга оид
22:19
Googleʼнинг Gemini чатботи фойдаланувчига ўлим тилади
23:48 / 06.11.2024
Android 16 операцион тизими ҳар доимгидан эртароқ чиқарилади
22:10 / 03.11.2024
Google тасодифан Украинадаги ҳарбий объектларнинг хариталарини ошкор қилди
20:32 / 30.10.2024