Спорт | 12:44 / 25.08.2018
26725
2 дақиқада ўқилади
Денис Истомин Осиё ўйинлари ғолибига айланди
Индонезиядаги Осиё ўйинлари доирасида еттинчи кун баҳслари ўтказилмоқда.
Теннис бўйича баҳсларда Денис Истомин финалда хитойлик Йибинг Вуни 2:6, 6:2, 7:6 ҳисобларида мағлуб этди ва Осиё ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди.
Шу тариқа, Ўзбекистон теннис жамоаси турнирда битта медал билан кифояланди.
Эндиликда Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги олтин медаллар сони 5тага етди. Айни вақтда Осиё ўйинлари умумий рейтингида Ўзбекистон делегацияси 5 олтин, 10 кумуш ва 7 бронза билан ўнинчи ўринда жойлашган.
Енгил атлетиканинг баландликка сакраш саралаш баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз Дмитрий Мельситов 2,15м натижа кўрсатди ва финалга йўл олди. Медаллар учун баҳси 27 август куни бўлиб ўтади.