Спорт | 09:36 / 26.08.2018
6081
1 дақиқада ўқилади

Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик каратэчилардан бири ярим финалга чиқди

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Ўзбекистон каратэ жамоасининг -60 кг вазн тоифасидаги вакили Садриддин Сайматов Осиё ўйинлари ярим финалига йўл олди.

21 ёшли Сайматов нимчорак финалда қозоғистонлик Дархон Ассадилов устидан 8:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

У чорак финалда саудия арабистонилик Султон Жамал Алзаҳронийни 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди.

Энди у ярим финалда эронлик 28 ёшли Амир Маҳдизодага қарши беллашади.

Бугунги баҳсларда ўзбекистонлик яна икки каратэчи иштирок этади. Дастлаб -61 кг вазн тоифасида Барно Мирзаева қирғизистонлик Кимбат Тойтоновага қарши татамига чиқса, -67 кг вазн тоифасида Иқболжон Узоқов саудия арабистонилик Фаҳад Алхатами билан куч синашади.

Мавзуга оид