Спорт | 07:42 / 30.08.2018
35012
1 дақиқада ўқилади
13-олтин. Меньков Осиё ўйинларида 4 карра чемпион бўлган илк ўзбекистонлик спортчига айланди
Бугун Осиё ўйинларининг 12-кун мусобақалари ўтказилмоқда. Ўзбекистон вакили эшкак эшиш бўйича олтин медални қўлга киритди.
Вадим Меньков Осиё ўйинларининг тўрт карра чемпионига айланди. Ҳамюртимиз маррага биринчи бўлиб етиб борди ва якунда мусобақа ғолибига айланди.
Бу Вадим учун Осиё ўйинларидаги тўртинчи олтин. Бунгача у Доха, Гуанчжоу ва Инчеонда ўтказилган Осиё ўйинларида чемпион бўлган.
У бундай натижага эришган биринчи ўзбек спортчиси бўлди.
Шунингдек, каноэда эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасида 500 метр масофага ўтказилган баҳсларда Дилноза Раҳматова/Нилуфар Зокирова тандеми маррага иккинчи бўлиб етиб борди ва кумуш медални қўлга киритди.