Жаҳон | 15:38 / 30.08.2018
36810
1 дақиқада ўқилади
Иосиф Кобзон вафот этди
Эстрада хонандаси Иосиф Кобзон вафот этди. Бу ҳақда 30 август, пайшанба куни артистнинг қариндошлари «Говорит Москва» радиостанциясига хабар беришди.
У 80 ёшда эди.
27 июль куни хонанда ўпкага ҳаво юбориш бўйича қўшимча қурилмага улангани хабар қилинганди. Бундан олдин артист Москва шифохоналаридан бирининг нейрохирургия бўлинмаси жонлантириш бўлимига ўтказилган. Унинг аҳволи барқарор оғир деб баҳоланган.
Ўша куни Кобзоннинг матбуот котиби Варвара Виноградова хонанданинг шифохонага ётқизилиши аввалдан режалаштирилгани ҳамда у жонлантириш бўлимига ўтказилмаганини маълум қилганди. Худди шу хабар 26 июлда артистнинг рафиқаси Нинель Кобзон томонидан берилди.
Кобзонда 2005 йилда саратон касаллиги аниқланган.
Мавзуга оид
12:00
Reuters: Россия Хитойда яширинча янги УУА моделини яратди
11:20
ОАВ: Россия Қатар иштирокида тўққиз нафар болани Украинага топширди
01:07
Россияда болали бўлган мактаб ўқувчиларига ОТМга киришда қўшимча балл бериш таклиф этилди
22:34 / 26.09.2024