Жаҳон | 23:17 / 31.08.2018
7738
1 дақиқада ўқилади
Тереза Мэйга суиқасд қилишни режалаштирган Лондон фуқароси бир умрга қамалди
Лондон фуқароси Наимур Захария Раҳмон Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг ҳаётига суиқасд қилишни режалаштиргани учун бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Лондон жиноят суди маълумотига кўра, Раҳмон умрининг қолган қисмини қамоқда ўтказади, бунда 30 йил давомида муддатидан олдин озодликка чиқиш ҳуқуқига эга бўлмайди.
Хабар қилинишича, Раҳмон Даунинг-стрит кўчасидаги Британия бош вазири қароргоҳи олдидаги дарвозани портлатишни ҳамда юзага келган ваҳимадан фойдаланиб Мэйни пичоқ ёрдамида ўлдиришни режалаштирган.
Мавзуга оид
15:10 / 29.10.2024
Лондон дезинформация учун РФнинг 3 агентлигига қарши санкциялар киритди
22:37 / 27.10.2024
Боливия собиқ президенти Эво Моралесга суиқасд уюштирилди
11:28 / 26.10.2024
Комил Алламжоновга суиқасд бўйича жиноят иши қўзғатилди
09:44 / 26.10.2024