Жамият | 17:35 / 01.09.2018
16243
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Agro House интенсив боғдорчилик бўйича боғбонлар ва фермерлар учун семинар ўтказди

Сўнгги вақтларда республикадаги жуда катта майдонларда янги,интенсив усулдаги боғлар барпо этилмоқда ҳамда эскилари қайта ташкил этилмоқда. Уларнинг аксарият қисмини олма, гилос, шафтоли, олхўри, ток ва ёнғоқзорлар ташкил қилади.

Боғбон, деҳқонларимизнинг билим ва малакаларини ошириш, соҳадаги янгиликлардан хабардор этиб бориш янги боғларни тўлиқ кўкартириб олиш, мева касалликларидан самарали ҳимоялаш ҳамда мўл ҳосил етиштиришда муҳим аҳамият касб этади.

25 август куни Тошкент вилояти, Тошкент туманида AGRO HOUSE МЧЖ корхонаси, Норчонтол кўчатчилик хўжалиги ҳамда ECO DRIP LUX МЧЖҳамкорлигида фермер, деҳқонлар, кўчат етиштирувчи ва боғбонлар учун интенсив боғдорчиликка бағишланган семинар ташкил қилинди.

Унда  халқаро интенсив боғдорчиликда катта тажрибага эга франциялик консультант Фабиен Мартел ҳамда ушбу йўналишнинг яна бир тажрибали консультанти, ўзбекистонлик Шуҳрат Аброров семинар иштирокчиларига замонавий интенсив боғларни барпо қилишдаги ўз тажрибалари билан бўлишдилар.

Жумладан, Фабиен Мартел Ўзбекистонда интенсив боғларни барпо этиш ва тупроқни тайёрлаш, интенсив боғларда ўсишни бошқариш, олма боғларида терим вақтини тўғри аниқлашнинг аҳамияти хусусида дунё тажрибаси ва бу борада қилинаётган янгиликлар ҳақида маълумотлар тақдим этди.

Биз франциялик мутахассисдан интенсив боғдорчиликни ривожлантиришда жаҳон тажрибаси ва бу борада Ўзбекистонда алоҳида эътибор қаратилиши лозим бўлган йўналишлар ҳақида фикрларини сўрадик.

Иқлим, тупроқ ва бошқа шароитларга кўра барпо қилинадиган интенсив боғлар ҳам бир-биридан фарқ қилади. Масалан, Италияда ер майдонлари чекланганлиги ва бошқа сабабларга кўра бир майдоннинг ўзига кетма-кет 3-4 авлод кўчатлари экилади. Бу эса мева кўчатларининг секин ўсиши ва ушбу ўсув даврида тез-тез касалликларга чалинишига сабаб бўлмоқда. Касалликлар ҳатто минглаб гектар майдонларни ёппасига зарарланишига олиб келиши мумкин.

Хитойда ҳам қишлоқ хўжалигига доимий равишда замонавий технологияларни жалб қилинаётганлиги боис яхши натижаларга эришиб келинмоқда. Олинган ҳосилни сақлашдаги ушбу давлат тажрибасини ҳам ижобий баҳолаш мумкин.

Озарбайжоннинг ер, иқлим имкониятларини Ўзбекистонга яқин деб ҳисоблайман. Аммо соҳани ривожлантиришдаги имкониятлар бўйича Ўзбекистоннинг салоҳияти юқорироқ, чунки сизларда боғ яратишда жуда ажойиб агрономик, тупроқ имкониятлари мавжуд.

Мутахассис шунинглек, Ўзбекистонда интенсив боғларни ривожлантириш борасида муаммоларга ҳам тўхталиб ўтди:

-Бу борада селекция яъни, Европа ва Австралияда етиштирилган янги кўчат навларини Ўзбекистон иқлимига мослаштириш, соҳага ажратилаётган молиявий маблағларнинг ҳали етарли даражада эмаслигини ривожланишдаги тўсиқ бўлаётган муаммолар сифатида баҳолайман-, дейди эксперт.

Семинарнинг иккинчи қисмида Ўзбекистон интенсив боғдорчилигида катта малакага эга консультант Шуҳрат Аброров замонавий гилос боғларида  янги навларни етиштириш, замонавий ёнғоқ боғларини тўғри ташкил қилиш мавзуларида ўз тажрибасини бўлишди.

Консультант гилос ва ёнғоқ плантацияларида амалга ошириладиган ишлар, Ўзбекистон шароитида кўп учрайдиган мева касалликлари ва уларни бартараф этиш усуллари, меваларни териб олиш вақтини тўғри аниқлаш бўйича ҳам ўз тавсияларини берди.

Аброровнинг айтишича, сўнгги йилларда Норчонтол кўчатчилик хўжалиги мутахассислари томонидан гулга кирган пайтда ўз-ўзидан чангланувчи гилос етиштиришни кўпайтириш ва уларни аҳоли хонадонларига етказиб бериш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Шу ўринда семинар ташкилотчилари ҳақида:Биз айрим ҳолларда ерга уруғ қадаб ундан етарли ҳосил ололмаган деҳқонларни учратамиз. Бунинг асосий сабабларидан бири – экиш учун сифатли уруғ танланмаганидир.

AGRO HOUSE компанияси томонидан деҳқон ва фермерларимизга таклиф этиладиган сифатли сабзавот ва полиз экинларининг уруғлари, минерал ўғит, озуқалар ҳамда ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, кўрсатиладиган агроконсалтинг хизматлари билан бободеҳқонларимизнинг хавотирига ўрин қолдирмайди. Сабаби, корхона томонидан Ўзбекистон бозорига тақдим қилинадиган барча қишлоқ хўжалиги уруғлари тажрибали агроном ва мутахассислар томонидан маҳаллий иқлим ҳамда тупроқ шароитларига мослаштирилади.

ECO DRIP LUX МЧЖ эса Ўзбекистонда томчилатиб суғориш тизимининг йирик ишлаб чиқарувчисидир.

Компания дастлаб томчилатиб суғориш учун шланглар ишлаб чиқарган бўлса, бугунги кунга келиб интенсив боғ ва қишлоқ хўжалиги экинларини дўл ва қуёшдан ҳимояловчи тўрлар, кўчатлар учун кассеталар, сабзавот ва меваларни сақлаш учун сифатли пластик қутилар ҳам ишлаб чиқармоқда.

ECO DRIP LUX’да ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ўз сифати билан Марказий Осиё бозорлари хусусан, Қозоғистон, Туркманистон каби давлатларда ўз харидорларига эга бўлиб улгурди.

Семинар иштирокчилари олинган замонавий билимлар ва мутахассисларнинг интенсив боғ ташкил қилиш ва юритиш борасидаги тавсияларини юқори баҳолашди. Тренингни яқин орада яна бир бор ўтказишга келишиб олинди.

Шунингдек, семинар иштирокчиларига замонавий интенсив боғларни барпо қилиш технологияси бўйича қўлланма ва адабиётлар, дала шароитида фойдаланиш учун қишлоқ хўжалиги буюмлари совға сифатида тақдим этилди.


Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид