Canon ўзининг биринчи кўзгусиз профессионал фотокамерасини намойиш этди
Япониянинг Canon компанияси ўзининг EOS R деб номланган дастлабки кўзгусиз профессионал фотокамерасини намойиш этди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
30,3 мегапиксел сенсорли EOS R 2018 йил октябри охирида 237,5 минг иен нарх (2130 доллар атрофида) билан сотувга чиқади.
Кўзгусиз камерада объективлар учун Canon RX деб номланувчи янги ускунадан фойдаланилади. Canon шунингдек RX учун тўртта: 24-105mm f/4L IS USM, 35mm f/1.8 IS STM Macro, 28-70mm f/2L USM ва 50mm f/1.2 объективларини тақдим этди.
Яқин вақтга қадар кўзгусиз профессионал фотоаппаратлар ишлаб чиқариш билан фақатгина Sony шуғулланиб келарди. 2018 йил августи охирида унинг сафига Nikon ҳам қўшилди: компания ҳаваскорлар ва профессионаллар учун кўзгусиз камераларни тақдим этди.
Мавзуга оид
01:00 / 08.08.2019
Xiaomi 100 мегапикселли фотокамерага эга смартфон тайёрламоқда
19:50 / 27.11.2018
Ҳар бир қисми баркамол: Canon Ўзбекистонда тўлакадрли ойнасиз EOS R камерани тақдим этди
00:30 / 01.08.2018
Canon объектни 40 мартагача яқинлаштирувчи ихчам фотоаппаратни тақдим этди
00:36 / 01.06.2018