Спорт | 18:30 / 06.09.2018
48061
2 дақиқада ўқилади

Эктор Купер Сурияга қарши ўйин учун бошланғич таркибни эълон қилди

Фото: Ўзбекистон футбол ассоциацияси

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер Сурияга қарши ўртоқлик учрашуви учун бошланғич таркибни эълон қилди.

Унга кўра, Сурияга қарши ўйинда Иван Нагаев асосий ҳужумчи сифатида ҳаракат қилади, ҳужум чизиғида «Локомотив» футболчилари Сардор Рашидов, Марат Бикмаев ва Ҳусниддин Ғофуров унга ёрдам беришади. 

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Егорь Кримец, Анзур Исмоилов, Акмал Шораҳмедов, Олег Зотеев, Жавлон Иброҳимов, Отабек Шукуров, Сардор Рашидов, Марат Бикмаев, Ҳусниддин Ғофуров, Иван Нагаев.

Ўйин қайдномасига шунингдек, захира дарвозабонлари Элдор Суюнов ва Санжар Қувватов, ҳимоячилар Мурод Холмуҳаммедов, Ислом Тўхтахўжаев, Фаррух Сайфиев, Сардор Собирхўжаев, яримҳимоячилар Сардор Мирзаев, Элдор Шомуродов, Санъат Шихов, Одил Аҳмедов, ҳужумчилар Игор Сергеев ва Темурхўжа Абдухолиқов киритилган.

Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Эктор Купер легионерлар, хусусан, Одил Аҳмедов, Виталий Денисов, Санжар Турсунов каби футболчилар терма жамоа йиғинига кеч қўшилишгани учун Сурияга қарши ўйинда асосий таркибда бўлиши эҳтимоли камлигини билдирганди.

Мавзуга оид