Жаҳон | 10:37 / 11.09.2018
3801
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Кубага қарши савдо эмбаргосини яна бир йилга узайтирди

Фото: AFP

АҚШ президенти Дональд Трамп 1962 йилда Кубага нисбатан киритилган савдо эмбаргосини яна бир йилга узайтириш ҳақидаги фармонни имзолади. 

Фармонга кўра, бу АҚШ миллий манфаатлари қаторида қолади. Аввалги чекловнинг амал қилиш муддати 14 сентябрда якунига етади.  

Барак Обама президентлиги вақтида АҚШ ва Куба 2014 йил охирида ўзаро муносабатларнинг секин-аста яхшиланиши бўйича иш бошлашни эълон қилган. 2015 йил июлда давлатлар дипломатик муносабатларни тиклашган.

Бироқ 2017 йил июнда АҚШ президенти Дональд Трамп Барак Обаманинг Гавана билан муносабатларни яхшилаш қарори “хато” бўлганини айтган. Оқ уйда АҚШнинг Кубага қарши киритган эмбаргоси сақланиб қолиши маълум қилинган. 

Мавзуга оид