Ўзбекистон АҚШдаги машқларга ўз ҳарбийларини юборишга қарор қилди
Афғонистон, Мўғулистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон «Минтақавий ҳамкорлик-2018» машқларида иштирок этиш учун АҚШга ўз вакилларини юборишга қарор қилди. Улар Массачусетс штатидаги Эдвардс ҳарбий базасида бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда АҚШ Марказий қўмондонлиги.
Қўмондонликдан хабар беришларича, машқлар 21 сентябрга қадар давом этади, унда турли мамлакатлардан келган 200дан ортиқ ҳарбий хизматчилар иштирок этади, деб ёзмоқда РИА Новости.
Тахминларга кўра, «кўп миллатли гуруҳи ҳамкорлик ва оператив бирга ишлашни таъминлаш мақсадида машқларнинг бир нечта сценарийсига қўшма ҳарбий жавобни ишлаб чиқади».
Машқлар режасига кўра, иштирокчилар барқарорлик, чегаралар хавфсизлигини таъминлаш, терроризмга қарши кураш, гиёҳванд моддалар ва тақиқланган материаллар ҳамда технологиялар тарқалишига қарши машқларга эътибор қаратади.
Мавзуга оид
23:13 / 21.09.2024
Ҳаррис сайлов кампаниясида Трампдан уч баробар кўп маблағ тўплади — ОАВ
20:40 / 21.09.2024
Шимолий Кореяга қочиб ўтган америкалик аскар шармандаларча армиядан ҳайдалгани маълум бўлди
17:10 / 21.09.2024
АҚШда “полициячи” робот жиноятчини тутиб берди
16:27 / 21.09.2024