Жаҳон | 21:50 / 12.09.2018
9432
2 дақиқада ўқилади

Хитойда ҳайдовчи оломонни босиб кетди

Фото: AFP 2018

Хитойнинг Хэнъян шаҳридаги майдонлардан бирида йўлтанламас ҳайдовчиси оломонни босиб кетди. Бунинг оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 43 киши жабрланган, деб маълум қилди Paper нашри. 

Воқеа 12 сентябрда маҳаллий вақт билан 19:40да содир бўлган. Қизил йўлтанламас ҳайдовчиси номаълум сабабларга кўра одамлар устига бостириб борган. 

Ҳайдовчи қўлга олинган, уни буни содир этишга нима ундагани номаълумлигича қолмоқда.

Таъкидланишича, одамлар одатдагидек кечки вақт сайр қилиш ва кўнгилхушлик қилиш учун майдонда йиғилганларида Ян Цзаньюнь исмли 54 ёшли эркак автомобилида одамларни босиб кетган. Маълум қилинишича, эркак бир неча марта судланган бўлган.

Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, воқеа сабабчиси бўлган эркак саратон билан оғир касалланган ва “жамиятдан дарғазаб” бўлган. Айнан шу омил унинг бу қилмишига сабаб бўлиши мумкин. Бироқ бу ахборот расман тасдиқланмаган.

Полиция ушбу воқеага ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Мавзуга оид