Ўзбекистон | 19:03 / 13.09.2018
18290
3 дақиқада ўқилади

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг асосий вазифалари белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг асосий вазифалари этиб белгиланди:

биринчи, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини танлаш, тайёрлаш, мослаштириш тадбирларини ўтказиш ва хорижда ишга жойлаштириш жараёнларини самарали бошқариш ҳамда назорат қилиш орқали уларга хорижда меҳнат фаолиятини олиб боришга доир ҳуқуқларини амалга оширишда кўмаклашиш;

иккинчи, ташқи меҳнат миграциясини комплекс таҳлил қилиш, шу асосда норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга ишга жойлашишда кўмаклашиш;

учинчи, меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорлик лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш жараёнларини тартибга солиш ва уларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари юзасидан хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорлик қилиш;

тўртинчи, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш ва уларнинг фаолиятини назорат қилиш, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий малакасини тасдиқлаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ишчи органи вазифаларини бажариш; 

бешинчи, юридик шахсларга хорижий ишчи кучини жалб қилишга рухсатномаларни ва хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномаларни белгиланган тартибда бериш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида меҳнат қилаётган хорижий фуқаролар ҳисобини юритиш.

Ҳужжат билан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси хорижга уюшган ҳолда танлаш бўйича кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини божхона ва паспорт назоратидан Агентликнинг талабномаларига асосан уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда жўнатишни таъминлайди.

Мавзуга оид