Ўзбекистон | 11:26 / 13.09.2018
7764
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон қатор товарлар учун экологик йиғим жорий этиши мумкин 

Фото: uzspb.uz

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 2019 йил 1 январдан бошлаб истеъмол хусусиятлари йўқолганидан кейин атроф-муҳитга зарар етказадиган ишлаб чиқарилувчи ва импорт қилинувчи товарлар гуруҳи учун экологик йиғимлар жорий этиш таклиф қилинган лойиҳани эълон қилди.

Бу экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг одамларнинг соғлиғига зарарли таъсири олдини олиш, маиший чиқиндиларни йиғиш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмишни рағбатлантириш учун амалга оширилмоқда.

Рўйхатга мойлаш мойлари, шиналар ва покришкалар, резина камералар, бутилкалар ҳамда банкалар, батарейкалар, лампочкалар ҳамда бошқалар киритилган. Жами саккизта товарлар гуруҳи.

ТИФ ТН кодига қараб бир тонна учун ЭКИҲнинг 1,4 дан 12,6 баробаригача йиғим назарда тутилган. Масалан, резина камералар учун - тонна учун ЭКИҲнинг 1,75 баробари, газ разрядли лампалар учун - ЭКИҲнинг 12,6 баробари.

Йиғимдан тушган маблағларни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндиларни бошқариш бўйича жамғармага ўтказиш режалаштирилган. У ердан эса улар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни молиялаштиришга йўналтирилади.

Мавзуга оид