Жаҳон | 12:28 / 14.09.2018
5560
1 дақиқада ўқилади

Англия Банки раҳбари ҳукуматни янги молиявий инқироз ҳақида огоҳлантирди

Фото: PA

Англия Банки раҳбари Марк Карнининг ҳукумат йиғилишида маълум қилишича, Британия Евроиттифоқдан келишувга эришмасдан чиқиб кетса, мамлакат яна молиявий инқирозга дуч келиши мумкин. Бу ҳақда The Guardian ёзмоқда.

Карнининг фикрига кўра, бу инқироз 10 йил олдин содир бўлган коллапсга ўхшаш бўлади.

Аввалроқ, Европа иттифоқи билан келишувнинг йўқлиги Буюк Британияда ишсизликнинг ўсишига, шунингдек, уч йил давомида уй-жойларга нархнинг 25-35 фоизга пасайишига олиб келиши мумкин экани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал JPMorgan Chase янги молиявий инқироз қачон юз бериши мумкинлигини маълум қилганди.

Прогноз муаллифларининг таъкидлашича, бунда яхши янгилик шундаки, янги инқироз оқибатлари аввалгисидан камроқ даражада оғриқли бўлади. 

Мавзуга оид