Тошкентдан Нижний Новгородга халқаро автобус йўналиши очилди
«Тошкент - Нижний Новгород» автобус йўналишида жорий йилнинг 14 сентябридан бошлаб автобуслар қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда Автомобиль транспорти агентлиги хабар бермоқда.
Ушбу йўналишда Ўзбекистон томондан ташувчи «UZKAZ AVTO TRANS» МЧЖ шаклидаги ҚК, Россия томонидан эса ташувчи «Панюшкин С.Ю.» ЯТТ хизмат кўрсатади. Йўловчилар бугунги кунда энг замонавий ва бир қатор қулайликларга эга бўлган «VANHOOL» русумли автобусларда ўз манзилларига етказилади.
Йўналишнинг масофаси 3000 км., қатновга сарфланадиган умумий вақт 61 соат, йўлкира ҳақи ташувчилар томонидан Тошкентдан Нижний Новгородгача - 500 минг сўм. Нижний Новгороддан Тошкентгача эса – 6 минг рубль қилиб белгиланди.
Йўналиш «Ғишт кўприк» (Ўзбекистон), «Жибек Жоли», «Жайсан» (Қозоғистон), «Сагарчин» (Россия) назорат ўтказиш масканлари орқали амалга оширилади.
Мавзуга оид
07:30 / 21.09.2024
Тошкентда машинасини сотишни айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди
14:28 / 20.09.2024
Сергелида BYD уриб юборган ўқувчи қиз вафот этди
12:20 / 20.09.2024
Тошкентда тезлиги юқори BYD мактаб ўқувчисини уриб юборди
18:58 / 19.09.2024