Жаҳон | 21:48 / 17.09.2018
11896
2 дақиқада ўқилади

Хитойлик сайёҳлар сабабли Хитой ва Швеция ўртасида дипломатик можаро чиқди

Стокголмдаги меҳмонхоналардан бирида хитойлик сайёҳлар билан юз берган нохуш воқеадан кейин Хитой ва Швеция ўртасида дипломатик можаро чиқди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди

Маълум қилинишича, хитойлик Зенлар оиласи – кекса ёшли эр-хотин ва уларнинг ўғли Швеция пойтахтидаги хостелга 2 сентябрда унга киришлари керак бўлган вақтдан бир неча соат олдин, яъни яримтун атрофида келган. Меҳмонхона ходимлари сайёҳларга бино ичида кутиб туришга рухсат беришган, бироқ бироздан кейин уни тарк этишни сўрашган ҳамда полициячиларни чақиртиришган. Хитой томонининг таъкидлашича, воқеа жойига келган полициячилар хитойлик оилани кўчага чиқариб ташлаган.

Зенлар ўғли Global Times нашри билан суҳбатда ўзининг кекса ота-онасидан хавотир қилиб, меҳмонхона ходимларидан ёрдам сўраганини маълум қилган. Ўз навбатида, меҳмонхона бошқарувчисининг Aftonbladet швед нашрига маълум қилишича, хитойликлар меҳмонхона ходимларига дўқ-пўписа қилишни бошлашгач, полиция чақиртирилган.

Хитой Швециядан ушбу ҳодиса сабабли Зенлар оиласидан узр сўрашни талаб қилмоқда. Хитойнинг Швециядаги элчиси Хитой ташқи ишлар вазирлиги Швеция ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилиб, полиция хатти-ҳаракатлари Хитой фуқаролари ҳаётига жиддий хавф солгани ва бу ҳолатда инсон ҳуқуқлари бузилганини айтган.

The Guardian нашрининг таъкидлашича, ушбу ҳодиса Швецияга Далай-ламанинг сафари сабабли Пекин ва Стокҳолм ўртасидаги муносабатларда юзага келган таранглик ортида содир бўлган. Хитой Тибетни ўз ҳудуди деб ҳисоблаши сабабли, Далай-ламани тан олмайди. Швецияда эса Хитойда келиб чиқиши хитойлик бўлган швед фуқароси Майкл Гуй ҳибсда ушлаб турилганидан хавотир билдирилмоқда.

Мавзуга оид