Бухородаги ҳодиса бўйича янги тафсилотлар: ҳалок бўлганлар фермер хўжалигидаги ишларга олиб кетилаётган бўлган
2018 йилнинг 18 сентябрь куни соат 07:30ларда ИСУЗУ русумли автобус Когон туманидаги “Zelich oil” метан газ қуйиш шохобчасидан ёқилғи қуйиб, тахминан 700 метр масофа юрганидан сўнг, “Когон-Қоровулбозор” йўналишининг 201-км.да ҳаракатланиб кетаётганида газ баллони портлагани хабар қилинганди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, Қоровулбозор туманидаги “Раҳмон Аҳмад” фермер хўжалиги раиси Р.Аҳмедов, Вобкент тумани “Пушмон” МФЙ, “Хайрабодча” қишлоғида яшовчи Г.Розиқова томонидан 25 нафар фуқаролардан иборат қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш учун ташкил қилинган мавсумий мадад гуруҳи билан фермер хўжалигида экилган маккажўхори сўтасини олиш учун Вобкент туманидан Қоровулбозор туманига олиб кетаётган вақтда ушбу ҳодиса содир бўлган.
Аввалроқ, Бухоро вилояти ИИБ хабарида жабрланганлар воқеа улар пахта териш учун оғзаки келишиб, Вобкент туманидан Қоровулбозор туманига олиб кетилаётган вақтда ушбу ҳодиса содир бўлганини айтишгани маълум қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Бухородаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот берилди.
Мавзуга оид
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
12:22 / 08.11.2024
Бухорода Хитой иштирокида саноат парки барпо этилади
15:51 / 07.11.2024
Шаҳарлараро автобус йўналишларида зарарни қоплаб бериш режалаштирилмоқда
13:06 / 06.11.2024