Жаҳон | 10:01 / 18.09.2018
4587
1 дақиқада ўқилади
«Флоренс» пўртанаси қурбонлари сони 32 кишига етди
14 сентябрь, жума куни АҚШнинг шарқий қирғоғига ёпирилган «Флоренс» тропик пўртанаси қурбонлари сони 32 кишига етди. Бу ҳақда CBS News хабар берган.
Аввалроқ, 24 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди. Бундан ташқари, Шимолий ва Жанубий Каролинадаги ярим миллиондан ортиқ уй ҳамон электр энергиясиз қолмоқда.
Ҳозирги вақтда Шимолий ва Жанубий Каролинанинг 27 мингдан ортиқ аҳолиси вақтинчалик бошпаналарга жойлаштирилган.
«Флоренс» аста-секин ўз кучини йўқотмоқда, аммо ҳозирги кунда энг катта муаммолар ёмғирдир. Мисол учун, Морхед ва Ньюпортда 60,3 см ёмғир ёғган бўлса, Шимолий Каролина штатидаги рекорд - 61,1 см.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024